Яккабоғда ВАЗ–2101 темирйўл чорраҳасида ЙТҲга учради
Ҳолат бўйича ИИБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманидан ўтувчи темирйўл кесишмасида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 5 ноябрь куни соат 21:55 ларда 4Р-84 Чироқчи–Яккабоғ–Шурбозар автомобил йўлининг 18-килметрида юз берган. Ҳайдовчи Р.Ғ. ВАЗ–2101 русумли автотранспорт воситаси билан ҳаракатланиб келаётиб бошқарувни йўқотган ва темир тўсиққа урилиб ағдарилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








