АҚШ Афғонистонда кичик ва ўрта бизнесга ёрдам беришни қайтадан йўлга қўйди
Давлат котиби ёрдамчиси бу бўйича маълумот берди.

АҚШ Афғонистонда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашни тиклади. Бу ҳақда Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу Ашхободдаги чиқишида маълум қилди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, ёрдам USAID орқали амалга оширилмоқда. У дунё ҳамжамиятининг Афғонистонга бир йил давомида 3 миллиард доллар ажратганини қайд этган. Шу билан бирга Лу фақатгина гуманитар ёрдамга эмас, балки афғон иқтисодиётини тиклашга эътибор қаратиш кераклигини таъкидлаган.
АҚШ вакили Афғонистондаги барча террорчи гуруҳлар фаолияти тугатилиши ва толиблар бу гуруҳларни қўллаб-қувватламаслиги кераклигини айтган. Шундай шароитдагина мамлакат қўшниларига таҳдид туғдирмайди.







