Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби билан учрашди

Мулоқотда Ўзбекистон ва Жаҳон туризм ташкилоти ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев ЮНВТО бош котиби билан учрашди

 

Бугун, 7 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) бош котиби Зураб Пололикашвилини қабул қилди.

 

Учрашув кун тартибидан Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли ихтисослашган ҳукуматлараро тузилмаси ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олди.

 

Ўзбекистон 1993 йилдан буён ЮНВТО аъзоси. Ўтган даврда тармоқнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш ва Ўзбекистоннинг туризм брендини халқаро миқёсда илгари суришга қаратилган муҳим ташаббус ва қўшма дастурлар амалга оширилди. Мамлакатда Ташкилотнинг Буюк ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритмоқда.

 

Кейинги йилларда шериклик сезиларли даражада фаоллашди. Бугунги кунда 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ЮНВТО Бош Ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказишга биргаликда тайёргарлик кўрилмоқда.

 

Суҳбатда Зураб Пололикашвили Ўзбекистонда замонавий туризм инфратузилмасини ривожлантириш, жумладан, ташқи ва ички туризм кўрсаткичларининг сифатли ўсишига хизмат қиладиган ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотлар натижаларини юксак баҳолади.

 

Мамлакат билан ЮНВТО ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилиш, унга Ўзбекистоннинг туризм брендини илгари суриш, самарали ахборот кампанияларини ўтказиш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларини киритишга келишиб олинди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.