Жаҳон

The Observer: Жонсон Бош вазирликни эмас, пулни танлаган

Собиқ Бош вазир ҳукумат раҳбарлигидан номзодини қайтариб олганлиги сабаби очиқланди.

The Observer: Жонсон Бош вазирликни эмас, пулни танлаган

 

Борис Жонсон октябрь ойида 10 миллион фунт-стрелинг даромаддан қуруқ қолмаслик учун бош вазирликка номзодини илгари сурмаган. Бу ҳақда The Observer газетаси хабар берди. 

 

Нашр суҳбатдошларига кўра, июль ойида собиқ бош вазир Голливуднинг Endeavour агентлиги ва унинг шўъба компанияси Harry Walker Agency (HWA) билан оммавий чиқишлар борасида музокаралар олиб борган. Мақолада қайд этилишича, АҚШ собиқ президентлари Билл-Клинтон ва Барак Обамалар ҳам HWA мижозлари ҳисобланади.

 

Endeavour раҳбари Ари Эмануэль Жонсонни яна ҳукумат раҳбари бўлган тақдирда унинг нутқларидан тушадиган даромад икки баробар камайиб кетишидан огоҳлантирган. Шундан кейин у Бош вазир бўлиш режасидан воз кечган.

 

Ўз навбатида Жонсоннинг вакили бу хабарни рад этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

The Observer: Жонсон Бош вазирликни эмас, пулни танлаган | Zamon.uz