Ўзбекистон

Тошкент метросида бир томонлама ҳаракат тўхтаб қолди

Ҳолатга расмийлар муносабат билдирди.

Тошкент метросида бир томонлама ҳаракат тўхтаб қолди

 

Бугун, 7 ноябрь куни Тошкент метросининг “Чилонзор” йўналишида носозлик юз берди.

 

Маълум бўлишича, соат 19:10 да “Чилонзор” йўналиши Сергели йўлининг 5-бекатида поезд ҳаракат йўлида техник носозлик ҳолати кузатилган, бунинг натижасида бекатда бўлган 17-сонли ҳаракат таркиби ҳаракатлана олмаган. Шундан сўнг хавфсизликни таъминлаш мақсадида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилган.

 

Ушбу вақт оралиғида “Буюк Ипак йўли” ҳамда “Олмазор” бекатлари оралиғида поездлар жадвал асосида ҳаракатланган. “Олмазор” ҳамда Сергели йўли 5-бекат оралиғида ушбу носозлик ҳолати тузатилгунга қадар бир томонлама ҳаракат амалга оширилган. Соат 19:37 да кузатилган носозлик мутахассислар томонидан бартараф этилган ва поездлар ҳаракатлана бошлаган.

 

Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

 

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"