Ўзбекистон

“Вақтида даволанмаса, ўлимга сабаб бўлиши мумкин”

Мутахассис мавсумий гриппнинг хавфли асоратларидан огоҳлантирди.

“Вақтида даволанмаса, ўлимга сабаб бўлиши мумкин”

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳар йили дунёда 650 минг нафарга яқин инсон мавсумий гриппдан вафот этади. Қолаверса, ушбу вирус турли сурункали касалликларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратиши билан хавфли. Шу боис бу хасталикка эътиборсиз бўлиш ярамайди.

 

“Куз фаслида турли мавсумий юқумли касалликлар авж олади. Айниқса, бу пайтда барча ёшдаги инсонлар, хусусан, болалар ва ўсмирлар орасида грипп вируси кўп учрайди. 

 

Унинг энг кўтарилиш даври эса ноябрь-март ойларига тўғри келади. Табиийки, бундай пайтда ҳар ким ўзи билган ва синалган усуллардан фойдаланиб, касалликка қарши курашиши мумкин. Бироқ мутахассислар хасталикдан ишончли ҳимояланиш учун унга қарши эмланишни тавсия этади.

 

Чунки гриппнинг ўзидан кўра, асоратлари жуда хавфли. Хусусан, у пневмония, бронхит, юқори нафас йўлларининг иккиламчи бактериал инфекциялари (отит, синусит), асаб ва юрак-қон томир тизими касалликлари ҳамда қандли диабет каби хасталикларни келтириб чиқаради. Энг ёмони, бу дарддан хавф гуруҳига кирувчи инсонлар ўз вақтида даволанмаса, ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

 

Айни пайтда дунёнинг аксарият давлатларида турли дори воситалари орқали грипп вируси даволанмоқда. Бироқ унинг айрим турларида вирусга қарши препаратларга чидамлилик ортиб, бу даволаш самарадорлигини чегаралаяпти.  


 
Бунинг устига, кўпчилик ўйлаганидек, антибиотиклар ҳам ушбу вирусни даволамайди. Сабаби мазкур дори воситалари фақат бактериал инфекцияларга таъсир қилади.

 

Шу боис гриппдан ҳимояланишнинг энг самарали йўли касалликка қарши эмланишдир. Айтиш керакки, вакцина хавфсиз ва юқори таъсирга эга бўлиб, йиллик касалланиш ва ўлим ҳолатларини етарлича камайтиради. Яъни замонавий гриппга қарши эмлаш воситаларининг самарадорлиги 90 фоизни ташкил этади.

 

ЖССТ ушбу вирусга қарши, биринчи навбатда, ҳомиладор аёллар, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар, кекса ёшли инсонлар (65 ёшдан катта), сурункали касалликлари бор беморлар ва тиббиёт ходимларини эмлашни тавсия этади”, — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ходими Дилором Турсунова.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

“Вақтида даволанмаса, ўлимга сабаб бўлиши мумкин” | Zamon.uz