Ўзбекистон

Санкт-Петербургда Тошкент савдо уйи очилиши мумкин

Александр Беглов Тошкент шаҳар ҳокими билан учрашди.

Санкт-Петербургда Тошкент савдо уйи очилиши мумкин

 

Санкт-Петербург ва Тошкент расмийлари ўзбек тўқимачилик маҳсулотларини Россияга етказиб бериш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Тошкентга ташрифи чоғида айтиб ўтди.

 

"Тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришни ўйлаб кўриш керак, деган фикрга келдик. Маҳсулотлар сифати яхши. Бир марта синов савдосини ташкил қилиш керак ва келажакда яхши савдо уйи очиш керак. Соф пахтадан тайёрланган маҳсулотлар, умуман олганда арзон нархларда. Тошкентга ташриф буюрган кўплаб Петербургликлар бундай маҳсулотларни сотиб олиб кетишмоқда. Маҳсулот сифати юқори”, — деди губернатор. "Келажакда томонлар қўшма корхоналар тузишлари мумкин. Умуман олганда, саноат соҳасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш зарур", — деди Александр Беглов.

 

Умуман олганда, Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. Александр Бегловнинг сўзларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон билан товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга ошган ва 185,8 миллион долларни ташкил қилган.

 

"Ўзбекистондан Санкт-Петербургга импорт кўпайди. Бу яхши тенденция, биз бундан хурсандмиз. Олти ойда ўтган йилга нисбатан 75 фоизга кўп мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар харид қилдик", - дейди у.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.