Маск собиқ севгилисидан “қасдини олди”
Жуфтлик 2016 йилда учраша бошлаган ва икки йилдан сўнг уларнинг муносабатига дарз кетган.

Актриса Эмбер Ҳёрд ижтимоий тармоқни собиқ севгилиси Илон Маск сотиб олганидан бир ҳафта ўтиб, Тwиттер'даги аккаунтини ўчириб қўйди.
Юлдузнинг саҳифасида "Бу ҳисоб энди мавжуд эмас",- деб ёзилган.
Маълум бўлишича, Ҳёрд ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланмаса ҳам, Инстаграмъда 5,3 млн обуначига эга. Аквамен юлдузининг Инстаграмъдаги сўнгги пости 1-июн куни, суд актриса ва унинг собиқ эри Жонни Депп ўртасидаги туҳмат иши бўйича ҳукм чиқарган кунга тўғри келади.
Бироқ фойдаланувчиларнинг фикрича, Эмбер Ҳёрд Жонни Депп билан бўлган шов-шувли синовлардан сўнг аккаунтни ўчириб ташлаган бўлиши мумкин, бошқалар эса у собиқ севгилиси энди ўз аккаунти ва ундаги ёзувларни бошқариши мумкинлигидан хавотир олган деб тахмин қилишмоқда.







