Озарбайжоннинг ҳарбий бюджети рекорд даражага етади
Илҳом Алиев: Армиямиз кучли бўлганини Арманистон билиши керак.

Озарбайжоннинг ҳарбий бюджети 2023 йилда рекорд даражага етади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Илҳом Алиев Шушада ҳарбийлар олдидаги чиқиши чоғида маълум қилди.
"Келгуси йил Озарбайжон давлат бюджети рекорд даражага етади, жумладан, ҳарбий харажатларга ажратиладиган маблағ. Нега деб сўрашингиз мумкин, уруш тугади, икки йил ўтди. Жавоб жуда оддий. Арманистонда реваншист кучлар бош кўтармоқда. У ерда уруш оқибати билан муросага келишга тайёр кучлар ва доиралар пайдо бўлмоқда”, - дейди у.
Президент Озарбайжон армияси мустаҳкамлангани, ислоҳ қилинаётгани ва жиҳозланиши такомиллаштирилганини таъкидлади.
"Ҳозирги Озарбайжон армияси икки йил олдингидан кучлироқ ва буни ҳамма билиши керак. Арманистон ҳам", - деди Алиев.
Унга кўра, Арманистон 2020 йил 10 ноябрдаги келишувларга тўлиқ амал қилмаяпти, қуролли кучларини Қорабоғдан тўлиқ олиб чиқмаган.
Алиев, агар Арманистон яхши қўшничилик сиёсатини олиб боришни истаса, биринчи навбатда, барча келишувларни бажариши, тинчлик музокараларида самимий бўлиши ва вақтни беҳуда ўтказмаслиги керак.







