Ўзбекистон

Самарқандга келаётган хорижий делегациялар қайси меҳмонхоналарга жойлаштирилади?

Бу бўйича Туризм ва маданий мерос вазирлиги маълумот берди.

Самарқандга келаётган хорижий делегациялар қайси меҳмонхоналарга жойлаштирилади?

 

Туризм ва маданий мерос вазири маслаҳатчиси Темур Мирзаев Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари саммити олдидан ташкил этилган брифингда соҳада амалга оширилаётган ишлар бўйича маълумот берди.

 

Саммит олди вазирлик томонидан инглиз, рус ва турк тилларида 5 минг нусхадан ортиқ туризм соҳасига оид материаллар захираси яратилди. Шу билан бирга, блокнот, папка, ручка каби тарқатма материаллар дизайни ишлаб чиқилди ва улар 600 нусхада чоп этилди.

 

Бундан ташқари, Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг саммитида Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм марказида хорижий делегация азоларини жойлаштириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.

 

Жумладан, Қозоғистон - “Savitsky Plaza”, Туркия делегацияси - “Samarkand Regency Amir Temur”, Туркманистон делегацияси - “Silk Road By Minyoun”, Озарбайжон делегацияси - “Lia By Minyoun Stars of Ulughbek”, Венгрия расмий делегацияси - “Wellness Park Hotel 31 “Afrasiab”, Венгрия ишбилармонлар гуруҳи - “Wellness Park Hotel 32 “SOGD”, Қирғизистон, ТДТ ва унинг тузилмалари делегацияси - “Wellness Park Hotel 33 “Bactria” меҳмонхонасига жойлаштирилиши режалаштирилган. 

 

ТДТ саммитига тайёргарлик доирасида жами 8 та диққатга сазовор объект, жумладан “Ҳазрати Хизр” мажмуаси, Регистон ва Амир Темур мажмуалари, Хўжа Дониёр мақбараси, Мирзо Улуғбек музей мажмуаси, Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик музейи, Шохи-Зинда мажмуаси, “Конигил” туризм қишлоғи меҳмонлар ташрифи учун тайёрланди.

 

Cаммит доирасида Самарқанд вилоятида умумий 5 та кўргазма экспозицияси ташкил этилди. Жумладан, меҳмонлар учун “Буюк Ипак йўли”, “Халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик”, “Ранг-баранг Ўзбекистон”, “Вақт сароби” ва “Туркий халқлар миллий либослари” кўргазма экспозициялари меҳмонлар учун хизат кўрсатади. 

 

Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган жами  сайёҳларнинг 60 фоизи туркий мамлакатлар, яъни Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Шундан, 30 фоизи Қозоғистондан ташриф буюрадиган сайёҳлар ҳисобланади. 

 

Маълумот учун: Хива – 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти этиб эълон қилинди. Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм пойтахти дея эълон қилинди. Қўқон шаҳри эса 2022 йил - туркий дунё туризм пойтахти бўлди  (2023 йилда бу мақом Озарбойжоннинг Шамахи шаҳрига топширилади). Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олиниши ҳамда унинг барча мамлакатлар билан соҳага оид кенг ҳамкорлик олиб борилаётганидан далолат беради.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.