Хитой урушга тайёрланмоқда
Си Цзиньпин армияни кучайтиришга чақирди.

Хитой раиси Си Цзиньпин армияни хавфсизликни кучайтириш ва ҳарбий ҳаракатга киришишга тайёр туришга чақирди.
Унинг фикрича, айни пайтда дунёда мувозанатни бузадиган ва ноаникликка сабаб бўладиган “мисли кўрилмаган ўзгаришлар” юз бермоқда. Бу вазиятда ХХР хавфсизлиги таҳдид остида қолади, деб ҳисобламоқда Си Цзиньпин.
Хитой етакчиси бу ҳақда Марказий ҳарбий комиссиянинг бирлашган оператив бошқарув марказида гапириб ўтди.
Ғарб ОАВ Цзиньпиннинг бу қарори Тайвань ва Хитой ўртасидаги босим кучайиши фонида қабул қилинганини айтмоқда.








