Жаҳон

Жанубий Корея АҚШга снарядлар сотмоқчи

Шу билан бирга Сеул ушбу воситалар кейинчалик Украинага етказиб берилишига қарши чиққан.

Жанубий Корея АҚШга снарядлар сотмоқчи

 

Жанубий Корея АҚШга артиллерия снарядлари сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Аммо Сеул уларнинг кейинчалик Украинага етказиб берилишига қарши.

 

Reuters агентлиги маълумотларига кўра, Жанубий Корея Киевга ҳарбий ёрдам масаласида босиқлик кўрсатмоқда.

 

“АҚШнинг 155 ммли снарядлари захирасини тўлдириш учун Америка ва Жанубий Корея компаниялари ўқ-дори экспорти бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу фақат АҚШ фойдаланиши шарти билан амалга ошириляпти”, – деган Жанубий Корея мудофаа вазирлиги амалдори.

 

Владимир Зеленский бир неча бор расмий Сеулни Украинага ҳарбий ёрдам беришга чақирганди. Аммо Президент Юн Сок Ёль октябрда Киевга ҳужумкор қуроллар тақдим этилмаслигини маълум қилганди.

 

Экспертларнинг фикрича, Жанубий Корея АҚШ иттифоқчиси бўлишига қарамай, иқтисодий омилларни ҳисобга олган ҳолда Москва билан алоқаларини ёмонлаштирмоқчи эмас. Бундан ташқари, Сеул Кремлнинг КХДРга таъсири масаласини ҳам инобатга олмоқда.

 

custom img

Билл Гейтс АҚШ Конгрессида Эпштейн билан алоқалари бўйича кўрсатма беради

Microsoft асосчиси россиялик аёллар билан ишқий муносабатда бўлганини тан олиб, Эпштейн билан алоқалари учн ходимларидан узр сўраган эди.

custom img

Биз ғалаба қозондик — Эрон

Трамп ҳам Эрон билан келишувни АҚШнинг мутлақ ғалабаси деб атади.

custom img

Қозоғистондан Ўзбекистонга автомобилда қатнов вақти қисқариши мумкин

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Сариағашни айланиб ўтувчи йўл қурилмоқда.

custom img

Эрон урушининг 2 ҳафтага тўхтагани фонида нефть нархлари пасайди

АҚШ фонд бозорида ўсиш кутилмоқда, доллар қадрсизланмоқда.

custom img

АҚШ ва Эрон икки ҳафталик сулҳга эришди

Эрон сулҳ вақтида Ҳўрмуз бўғозида кемалар ҳаракати таъминланишини билдирди.

custom img

ЖССТ Ғазодан тиббий эвакуацияларни тўхтатди

Бунга ташкилот ходимларидан бирининг ўлими сабаб бўлган.

custom img

Бугун кечқурун бутун цивилизация йўқ бўлиши мумкин — Трамп Эронга сўнгги огоҳлантириш берди

АҚШ президенти Эронни Ҳормуз бўғозини очиш ва тинчлик шартномасини тузиш талабларини бажаришга чақирди,агар шартлар бажарилмаса ҳалокатли оқибатлар юзага келиши мумкинлигини огоҳлантирди.

custom img

Украина Россияга энергетика объектларига ўзаро ҳужумларни тўхтатишни таклиф қилди

Москва ҳозирча ушбу ташаббусга расмий муносабат билдирмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"