Ўзбекистонда қор ёғиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” бу бўйича огоҳлантириш билан чиқди.

Жорий йилнинг 13-15-ноябр кунлари республиканинг шимол ҳудудида баъзи жойларда шамол 17-22 метр/секундгача, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларида 25-28 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
14-16-ноябр кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Шу билан бирга, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
“Тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўраймиз”, — дейилади хабарда.








