АҚШнинг энг кекса аёли 115 ёшга кирди
У туғилган куни шарафига қариялар марказида зиёфат берди.

АҚШнинг “Айов” штатида яшовчи дунёнинг энг кекса аёли ўзининг 115 ёшини нишонлади.
Бесси Хендрикснинг туғилган куни шарафига ўзи яшайдиган қариялар марказида зиёфат уюштирган. Байрамда аёлнинг учта фарзанди, шу жумладан, бир кун олдин ўзининг 90 ёшини нишонлаган қизи Жоан Шаффер ҳам иштирок этди.
Ҳозирда Бесси Хендрикс дунёдаги тўртинчи энг кекса одам ҳисобланади.








