Ўзбекистон

Фарғонада талаба жиноятга қўл урди

У институт битувчиси бўлган

Фарғонада талаба жиноятга қўл урди

 

Фарғона шаҳридаги консалтинг хизмати кўрсатувчи муассасада бир неча ой менежер бўлиб ишлаган вилоят политехника институти битирувчи курс талабаси Ж.А. ўқишни кўчириш бўйича жиноят содир этди. 

 

Аниқланишича, мазкур муассасанинг асосий фаолият йўналиши ёшларни чет элга ўқишга юбориш бўлган. Оз муддат орасида иш жараёни, талабаларни қай йўсинда хорижга юбориш, уларнинг ўқишини кўчириш тартибларини яхши ўзлаштирган Ж.А. гарчи ишдан бўшаса-да, бир неча соддадил фуқароларга гўё “расмий тарзда ҳуқуқий ёрдам беришини” айтиб, уларнинг ишончини қозонади.  

 

Жумладан, хорижда таҳсил олаётган Ш.М., Ш.Н., У.А., М.Қ., Ф.Т. га ўзини консалтинг хизмати кўрсатиш муассасаси ходими сифатида таништириб, уларнинг ўқишини Ўзбекистонга, хусусан, Фарғона водийсидаги исталган олийгоҳга кўчириб беришини айтади. Бу бўйича бир нечта ҳужжатларни тайёрлаган фуқаро талабаларнинг биридан 400, яна бошқасидан 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини қўлга киритади. Сўнг фирибгар ноқонуний ўзлаштирилган пулларни шаҳарнинг турли жойларида кўча-кўйда, савдо дўконларида бу пулларни олиб, ўз шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборади.

 

Ж.А. Фарғона шаҳар Ойбек кўчасида жойлашган туғуруқхона олдида Ф.Т.дан кимёвий ишлов берилган 500 АҚШ долларини олган вақтда ушланган. 

 

Ҳозирда Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан фирибгарга нисбатан тегишли жазо чораси қўлланилган.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Фарғонада талаба жиноятга қўл урди | Zamon.uz