Тошкентда бир қатор кўчалар ёпилмоқда
Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилди.

Давлат байроғи кун муносабати билан жорий йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3 та ҳудудида (“Янги Ўзбекистон” боғи, Humo arena спорт мажмуаси, “Ашхобод” боғи) “Янги нафас” югуриш спорт мусобақаси ўтказилади.
Шу муносабаи билан Тошкент шаҳрининг бир неча кўчалари вақтинча ёпилади.
12 ноябрь куни соат 15:00 дан 13 ноябрь куни соат 15:00 гача:
—Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
13 ноябрь куни соат 11:30 дан 14:00 гача:
—Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
—Шароф Рашидов шоҳкўчасининг Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
—Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Афросиёб кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;
13 ноябрь куни соат 6:00 дан 12:00 гача:
—Янги Ўзбекистон кўчасининг “Янги Ўзбекистон” боғидан Жасорат кўчаси кесишмасигача бўлган қисми (Тошкент шаҳрига кириш қисми, йўлнинг бир томони);
13 ноябрь соат 8:30 дан 11:00 гача:
—Янги Ўзбекистон кўчасининг Жасорат кўчаси кесишмасидан (Тошкент вилоятига кириш қисми, йўлнинг иккинчи томони) “Янги Ўзбекистон” боғигача бўлган қисми.
“Ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, — дейилади хабарда.








