Тошкентда яна бир йўл ёпилди
Автомобил ҳаракати 8 соатга чекланади.

Таъмирлаш ишлари сабабли 12 ноябр куни соат 20:00 дан 13 ноябр соат 04:00 га қадар Тошкент халқа автомобил йўли билан Бунёдкор кўчаси кесишмасида жойлашган кўприк остидаги йўл ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълум қилди.
“Ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 13 ноябрь куни югуриш спорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан пойтахтнинг бир қатор кўчаларида ҳаракат чекланиши ҳақида хабар берилганди.








