АҚШ, Япония ва Жанубий Корея келишиб олди
Улар Шимолий Кореяга қарши бирга курашади.

АҚШ ва Жанубий Корея Президентлари Жо Байден ва Юн Сук Еол, шунингдек, Япония бош вазири Фумио Кисида Камбоджадаги уч томонлама учрашув чоғида КХДРга қарши курашни кучайтиришга келишиб олди.
Агар Шимолий Корея навбатдаги ядро синовини ўтказса, кескин жавоб қайтарилади.
“Уч давлат тўсиқни кучайтириш учун биргаликда ҳаракат қилинади. Президент Байден АҚШнинг Япония ва Жанубий Кореяни ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятлари бузилмаслигини ва ядровий қуроллар билан қувватланишини яна бир бор тасдиқлади”, — дейилади Жанубий Корея баёнотида.
Бундан ташқари, етакчилар Шимолий Кореяни ядросизланиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақиришди ва “Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий синови” халқаро ҳамжамият томонидан кескин жавобга учрашига ваъда беришди.








