Ўзбекистон ТУРКСОЙ тузилмаси тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
Унинг вазифаси туркий маданиятни дунёга танитишдан иборат.

Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни имзолаган қонун билан ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ) халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.
Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.








