Тошкентда халқаро ҳунармандчилик ярмаркаси бўлиб ўтади
Унда 7 та xорижий давлат ҳунармандлари қатнашади.

Жорий йилнинг 30 ноябридан 2 декабригача Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да CRAFT FAIR UZBEKISTAN — халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтади.
Ярмаркада каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, гиламчилик, миллий матолар, миниатюра каби 20 дан ортиқ миллий ҳунармандчилик маҳсулотларининг кўргазмалари ташкил этилади.
Шунигдек, еттита хорижий давлатлар — Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Покистондан ҳунармандлар иштироки режалаштирилган.








