Жаҳон

WP : БАА Қўшма Штатлар ички ишларига аралашган бўлиши мумкин

Абу-Даби Вашингтонда ўз миллий манфаатларини илгари суриш учун катта маблағ сарфлагани айтилмоқда.

WP : БАА Қўшма Штатлар ички ишларига аралашган бўлиши мумкин

 

АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, БАА узоқ йиллар давомида Америка сиёсатига аралашишга ҳаракат қилган. The Washington Post  манбаларига кўра, Абу-Даби қонуний ва ноқонуний йўллар билан Вашингтон ташқи сиёсатини ўз фойдасига йўналтиришга ҳаракат қилган.

 

Хусусан, мамлакатнинг АҚШдаги элчихонаси “БААнинг Қўшма Штатлардаги таъсири ва юқори мавқеидан фахрланиши”ни айтган. Амирликлар Америка сиёсий тизимининг нозик нуқталаридан фойдаланишга ҳаракат қилгани айтилмоқда.

 

Разведка маълумотларига кўра, БАА 2016 йилдан буён лоббизм учун 154 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Бундан ташқари, юзлаб миллион доллар АҚШ университетлари ва тадқиқот марказларига хайрия қилинган. WP’нинг қайд этишича, уларнинг аксарияти БАА учун ижобий натижаларга эга тадқиқот ишларини эълон қилган.

 

Абу-Даби бир неча маъмурият даврида шу каби ишларни амалга оширгани қайд этилган. БАА элчихонаси ушбу маълумотларни тасдиқламаган, аммо инкор ҳам қилмаган. Элчи Юсуф Ал-Утайба амирликларнинг мавқеи самарали дипломатия натижаси эканини таъкидлаган.

 

 

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

WP : БАА Қўшма Штатлар ички ишларига аралашган бўлиши мумкин | Zamon.uz