Байден Си Цзиньпин билан нималарни гаплашади?
Икки давлат етакчилари учрашуви бугун бўлиб ўтади.

Байден Си Цзинпин билан учрашувда мулоқотни тикламоқчи ҳамда “тийиб туришлар ва мувозанатлар” тизимини ўрнатмоқчи. Бу ҳақда Agence France-Presse Оқ уйдаги манбаларига таяниб хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, Байден Хитой-АҚШ алоқаларини мустаҳкамлаш ниятида. Шунингдек, у икки давлат ўртасидаги рақобат низога айланиб кетмаслиги учун кафолатлар масаласини муҳокама қилмоқчи.
Икки давлат етакчилари Тошкент вақти билан 14:30 да бўлиб ўтади.
Аввалроқ Байден Шарқий Осиё саммитида ҳам Хитой билан муносабатларга тўхталганди.







