Қашқадарёда “Камаз” билан тўқнашган “Спарк” ёниб кетди
Ҳолат бўйича вилоят ИИБ маълумот берди.

Бугун, 14 ноябарь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида юк машинаси билан тўқнашган Спарк ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса 18:20 ларда Яккабоғ тумани 4Р-84 Чироқчи–Яккабоғ–Шурбозор автомобиль йўлининг 14-километрида юз берган. Ҳайдовчи У.С. “Спарк” русумли транспорт воситаси билан ҳарактланиб келаётиб, чорраҳадан қарама-қарши томондан келаётган ҳайдовчи Б.Х. бошқарувида бўлган “Камаз” билан тўқнашиб кетган.
ЙТҲ оқибатида қисқа туташув содир бўлиб, “Спарк” русумли автомашинасида ёнғин келиб чиққан ва зудлик билан Яккабоғ тумани ФВБ бўлинмаси битта ёнғин қутқарув бўлинмаси воқеа жойига етиб бориб ёнғинни бартараф этган.
Натижада ҳеч ким ҳеч қандай танжароҳати олмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








