Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Ер силкиниши ярим тунда содир бўлган.

Бугун, 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан 03:07 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 39,93 градус шимолий кенглик; 69,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 149 км жанубий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Бекобод шаҳрида 3 балл, 33 км.







