Жаҳон

Украинасиз Россия билан музокаралар бўлмайди—Байден

АҚШ Президенти қишда уруш секинлашишини айтди.

Украинасиз Россия билан музокаралар бўлмайди—Байден

 

Қўшма Штатлар Украинанинг иштирокисиз Россия Федерацияси билан музокаралар олиб бормайди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жозеф Байден Балидаги матбуот анжуманида айтиб ўтди. 

 

Америка раҳбарига журналистлар Россиянинг Херсондан чекиниши урушдаги бурилиш нуқтасими ёки Қўшма Штатлар Украинанинг бутун ҳудудини озод қилиш учун қўллаб-қувватлашда давом этиши ҳақида савол билан мурожаат қилган.

 

“Бу Украина учун муҳим, аҳамиятли ғалаба. Мен Украина халқи ва Украина ҳарбийларининг жасорати, қатъияти ва қобилиятини олқишлашдан бошқа ҳеч нарса қила олмайман. Қўшма Штатлар Украина халқига ўз мудофааси учун имкониятлар яратишда давом этади. Ва биз ҳеч қандай музокараларда қатнашмоқчи эмасмиз. Бу украиналиклар қабул қилиши керак бўлган қарор”, - деди Байден.

 

Шунингдек, Оқ уй раҳбари қиш ойларида жанг майдонида “бироз секинлашув” сезиларли бўлади, деган фикрни билдирди.

 

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"