Ўзбекистон

Аллергик касалликлардан буткул халос бўлиш мумкинми?

Бу бўйича мутахассис маълумот берди.

Аллергик касалликлардан буткул халос бўлиш мумкинми?

 

Ҳозир аллергик касалликлар авж олган даврда яшаяпмиз. Бир томондан сайёрамиздаги экологик инқироз, бошқа томондан иммунитетнинг заифлашуви бундай ҳолатларнинг бош сабабчиси.

 

Шу боис мутлақо зарарсиздек кўринган ўсимликлар чанги, жониворлар юнги, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ҳам баъзи инсонларда кучли аллергик реакцияларни қўзғатишга қодир. 

 

Хўш, ўзи бу дарднинг самарали давоси борми? Аллергик касалликлардан буткул халос бўлиш мумкинми?  


“Соҳамизда янгидан-янги диагностика ва даволаш усуллари жорий этилмоқда. Шулардан бири аллерген специфик иммунотерапия (АИСТ) деб номланади. 

 

Ушбу муолажа турида аллергенларнинг тузли-сувли эритмаси бемор организмига кичик дозаларда титрлаб юборилади. Шундан сўнг специфик антитана миқдори камайиши, яъни аллергенга нисбатан жавоб реакцияси пасайиши кузатилади. 

 

Натижада қондаги умумий IgE миқдори озайиб, блокловчи антитана —  IgG4 кўпаяди. Шу тариқа касаллик симптомлари камайиб, ҳатто хасталик беморни умуман безовта қилмайди.

 

Мутахассиснинг таъкидлашича, АСИТ аллергик ринит ва бронхиал астманинг енгил ҳамда ўрта шаклларидан азият чекаётган 5 ёшдан ошган болалар ва катталарни даволашга мўлжалланган. Бироқ бу усул атопик дерматит, озиқ-овқат аллергияси муолажасида самара бермайди. Иммунитетни ўзгартирмайди. 

 

Даволаш курси — 3 йилдан 5 йилгача. Муолажалар икки — инъекция ёки сублингуал усулда амалга оширилади. Иккинчи шакл таблетка ёки томизғи дориларни ўз ичига олади. Аммо ҳар иккисининг самарадорлиги бир хил.

 

Даволаш жараёнини бошлаш вақти беморнинг айнан нимага аллергияси борлиги билан боғлиқ. Масалан, дарахт гулчанглари хасталик қўзғатувчиси бўлса, кеч куз, қиш мавсуми ва май ойигача бўлган давр мақбул. Инъекция шаклида муолажани йил бўйи давом эттирса бўлади.

 

Уй чангларига аллергияси бўлганларни даволаш ҳам касалликнинг тинч даврида бошланади. Агар аломатлар мавжуд бўлмаса, муолажаларни йил бўйи қўллаш мумкин. 

 

Aйни пайтда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида беморларни аллерген специфик иммунотерапия орқали даволаш усули кенг йўлга қўйилган”, — дейди Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Илмира Разикова.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Аллергик касалликлардан буткул халос бўлиш мумкинми? | Zamon.uz