АҚШ Президенти туркиялик ҳамкасбига миннатдорлик билдирди
Байден ва Эрдоғaн Балида учрашди.

АҚШ Президенти Жо Байден ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғaн Балидаги Г20 саммити доирасида эълон қилинмаган қисқа учрашув ўтказди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, томонлар Истанбулдаги теракт ва Украина донини экспорт қилиш бўйича халқаро ҳаракатларни муҳокама қилган.
“Президент Байден Эрдоғанга Қора денгиз дон ташаббусини қайта тиклаш бўйича саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди, иккаласи ҳам бу ташаббус Россия билан уруш шароитида глобал озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилаш учун муҳим аҳамиятга эга ва бу ташаббус давом эттирилиши керак”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Байден Истанбулдаги зўравонлик ҳаракатлари муносабати билан Президент Эрдўғон ва Туркия халқига “чуқур ҳамдардлик” билдирди.








