Ўзбекистон

Асфальт бўлган йўллар, иш билан таъминланган аёллар ва бепул йўлланмалар

Қашқадарёда ташкил қилинган очиқ мулоқотда кўриб чиқилган 219 та масаланинг асосий қисми жойида ҳал этилди.

Асфальт бўлган йўллар, иш билан таъминланган аёллар ва бепул йўлланмалар

 

Яккабоғнинг Наврўз маҳалласида яшовчи Лазиз Диёров ҳудуддаги 3 км йўлни таъмирлаш масаласида амалий ёрдам сўрагач, бу масала шу ернинг ўзида муҳокама қилинди, жойига чиқиб ўрганилди. Натижада зарур куч-воситалар жалб қилиниб, масалани ҳал қилишга киришилди. Айни пайтда “Наврўз” маҳалласининг 3 км кўчаларига қум-шағал ётқизилмоқда.

Яккабоғ марказидан 15 км олисдаги Уйғур қишлоғи аҳолиси мурожаатлари асосида эса қишлоққа янги трансформатор ўрнатилиб, эскирган симёғочларни бетон таянчларга алмаштириш ишларига киришилди.

 

Яккабоғлик 76 ёшли Исмоил Авлақулов эса масъуллардан Уламжи маҳалласидаги 4 мингдан ортиқ аҳолини ўйлантираётган учта масалага ечим сўради ва уларнинг барига ечим топилди. Отахон мурожаатидан сўнг қишлоққа қўшимча трансформатор ва бетон таянчлар ўрнатиш, 2 км ички йўлни таъмирлаш бўйича аниқ муддатли чора-тадбирлар белгиланди.

 

Яккабоғлик Болтахон Махсумов мурожаати асосида эса Бунёдкор маҳалласи Насаф кўчасининг 1,2 км йўли таъмирланадиган, ҳудуддаги бўш турган бинони маҳалла фуқаролар йиғини балансига ўтказиш масаласи эса ўрганиб чиқиладиган бўлди.

Маҳмуд Мейлиев мурожаатидан сўнг эса туман марказидан 17 км олисдаги Алакўйлак қишлоғидаги йўл, ичимлик суви ва тиббий хизмат билан боғлиқ учта масалага шу ерда ечим топилди. Бу мурожаат асосида Алакўйлакнинг тупроқ йўллари тошланадиган, носоз ичимлик суви тармоғи, артезиан қудуғи ва ҳовуз таъмирлаб бериладиган бўлди. Қишлоққа янги тиббиёт пункти қуриб бериш масаласи бўйича ҳам аниқ муддатли вазифалар белгиланди.

 

Яккабоғ марказидан 45 км олисдаги тоғли “Калтақул” қишлоғидан келган Сайқал Мирзаев ва Юсуф Неъматов мурожаатлари асосида қишлоқдаги 78-умумтаълим мактаби учун спорт зали ва қўшимча бино қуриш, мактабни жиҳозлаш масалалари 2023 йилги дастурга киритиладиган бўлди.

 

Очиқ-жонли мулоқотлар натижасида 13 нафар ишсиз мурожаатчи доимий иш билан таъминланди, “Аёллар дафтари”даги 10 нафар хотин-қизга уйда ишлаб даромад топиши учун пишириқ пишириш печлари ва тикув машиналари олиб берилди. Оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар фарзандларидан 34 нафарининг олий таълим олиши, 15 нафарининг сафарбарлик чақируви резервида хизмат ўташи, 8 нафарининг ҳайдовчилик курсларида ўқиши учун шартнома пуллари тўлаб берилиши белгиланди.

Худди шундай мурожаатлар асосида оғир шароитдаги 21 нафар эҳтиёжманд инсонга даволаниши учун бепул йўлланмалар, яна шунча мурожаатчига моддий ёрдам ажратилди.

 

Мулоқотлар натижасида яккабоғлик боқувчисини йўқотган, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёки ногиронлиги бор инсонлардан 17 нафарининг уй-жойини таъмирлаш, хонадонини обод қилиши учун маблағ ажратишга қарор қилинди.

 

Эски Яккабоғ маҳалласида яшовчи Дилрабо Жўраеванинг эса  ҳовлисидан артезиан қудуғи қазилиб, томорқасига сув чиқариб берилиши  белгиланди. Бу билан аёлнинг томорқаси ҳам қўшимча даромад манбаига айланади.

 

Беш ўғил маҳалласида яшовчи Бибисора Содиқовага эса мурожаатидан сўнг боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланадиган бўлди.

 

Президент Халқ қабулхонаси Яккабоғнинг Яшнобод маҳалласида ташкил қилинган навбатдаги очиқ, жонли ва самимий мулоқот майдонида 200 дан ортиқ мурожаатчиларнинг 219 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 139 таси ёки 63,4 фоизи жойида ҳал қилинди, қўшимча ўрганиш, муддат ва катта маблағ талаб қиладиган 80 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"