Бир неча давлат етакчилари билан учрашган Камбоджа бош вазирида коронавирус аниқланди
Бир неча кун аввал Камбоджада АСЕАН саммити ўтказилганди.

Камбоджа бош вазири Хун Сенда коронавирус аниқланди. 12-13 ноябрь кунлари у Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси саммитини ўтказганди.
Саммит доирасида бош вазир қатор хорижий делегация раҳбарлари, жумладан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, ХХР Давлат кенгаши бош вазири Ли Кэцян, Индонезия бош вазири Жоко Видодо ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровлар билан шахсан учрашган.
Ўзининг Facebook саҳифасида Хун Сен Балидаги G20 саммити доирасида режалаштирилган барча учрашувларни бекор қилишини маълум қилган.







