Ўзбекистон

“Намунавий уйнинг намунасиз ҳолати”

Қурилиш вазирлиги давлат дастури асосид қурилиб, ҳозирда яроқсиз ҳолатга келиб қолган уй бўйича изоҳ берди.

“Намунавий уйнинг намунасиз ҳолати”

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида давлат дастури асосида қурилган уйлар яроқсиз ҳолатга келиб қолгани акс этган суратлар тарқалди. Ҳолатга Қурилиш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, Янгийўл тумани “Озод” МФЙдаги 64-уй 2012 йил давлат дастури асосида “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ Тошкент вилояти филиали буюртмачилиги, “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ лойиҳа ташкилотининг намунавий лойиҳалари асосида қурилган. 2013 йил хонадон эгалари ва давлат қабул комиссияси аъзоларининг эътирозларисиз қабул қилинган.

 

Мазкур хонадон Тошкент вилояти Бекобод туманида туғилган, ҳозирда Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Х.С.га қарашли бўлиб, ушбу уйда 2021 йилнинг охиригача бегона фуқаролар ижарада яшаб келган.

 

“2022 йилдан бошлаб уй қаровсиз қолган. Жорий йилнинг баҳор ойларидаги сурункали ёғингарчиликлардан ҳосил бўлган ёмғир сувлари уйнинг пойдевор қисмига кетганлиги натижасида пойдеворда чўкиш, нураш ва емирилишлар ҳосил бўлганлиги сабабли бинонинг асосий юк кўтарувчи деворлари босимни кўтара олмаган, натижада ёриқлар пайдо бўлган”, — дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, уйнинг техник ҳолатини ўрганиш бўйича “Қишлоқ қурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан техник кўрикдан ўказилган ва унинг натижалари бўйича уйни қайта тиклаш мақсадга мувофиқ эмас деб топилиб, уни бузиб, қайта қуриш бўйича тегишли хулоса чиқарилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Намунавий уйнинг намунасиз ҳолати” | Zamon.uz