Тошкентда 2 та машина ўзаро тўқнашиб, мажағланиб кетди
Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Кеча, 14 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳут туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат бўйича шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.
Ҳодиса соат 21:30 ларда Шайхонтохур тумани “Олмазор” ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Унда 1999 йилда туғилган ҳайдовчи С.Т. бошқарувидаги “KIA K5” ва 2002 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги “Spark” русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида “Spark” русумли транспорт воситасининг йўловчиси — 1991 йилда туғилган У.Ш. тан жароҳати билан шифохонага юборилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.








