Зеленский юртдошларини бир муддат яширинишга чақирди
“Яна 20 га яқин зарбалар бўлиши мумкин”, — дейди у.

Россия Украина ҳудудига 85 марта ракета зарбалари берган, уларнинг аксарияти энергетика инфратузилмасига урилган. Аммо яна 20 га яқин зарбалар бўлиши мумкин. Бу ҳақда Украина раҳбари Владимир Зеленский айтдиб ўтди.
“Душман нима истаётгани аниқ — у ўз мақсадига эриша олмайди”, деди давлат раҳбари.
Зеленский украиналиклардан бир муддат яшириниб туришни сўради. Шунингдек, у кўплаб шаҳарларда электр қуввати ўчириб қўйилганини, аммо уни қайта тиклаш бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирди.
“Биз ишлаяпмиз, ҳаммасини тиклаймиз, ҳаммасидан омон қоламиз! Украинага шон-шараф! Сен буюксан!”, - дея сўрини якунлаган Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Россия Киевга яна ўнта ракета зарбаси берганди.








