Ўзбекистон

Марказий Осиё экспертлари форумида қандай мавзулар муҳокама қилинди?

15 ноябрь куни Тошкентда минтақа “ақл марказлари”, фуқаролик жамияти институти вакиллари ва халқаро экспертлар йиғилди.

Марказий Осиё экспертлари форумида қандай мавзулар муҳокама қилинди?

 

Кеча Тошкентда Марказий Осиё экспертларининг биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва минтақа давлатлари экспертлари, давлат ва жамоатчилик ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

 

Содиқ Сафоев: Рақобат ва қарама-қаршиликларсиз ҳамкорлик

 

Форумда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бир қатор муҳим нуқталарга эътибор қаратди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда минтақанининг тараққиёти фақатгина барча давлатларнинг биргаликдаги ҳаракатларига боғлиқ. Сафоев умумий тараққиёт минтақа ва унинг ташқарисидаги барча мамлакатлар манфаатларига жавоб беришига алоҳида урғу берди. 

 

Сенат раиси биринчи ўринбосари Марказий Осиёда сўнгги йилларда шаклланган ўзаро ишончда Ўзбекистоннинг алоҳида ўрнини қайд этди. Президент Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсати минтақа давлатлари ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиққани таъкидланди. 


Биргина яққол мисол: одалар ўртасида мулоқот, борди-келди тикланди. Ҳозирда давлат чегараларини кунига 100 минглаб одамлар ҳеч қандай муаммосиз кесиб ўтмоқда. 

 

Шу билан бирга мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланилмаётганига эътибор қаратилди. Масалан, Марказий Осиё давлатлари минтақалари ўртасидаги савдо алоқалари бошқа минтақалардаги ҳудди шу кўрсаткичдан 8-10 баробар паст. 

 

“Иқтисодий алоқаларни вазирлар ёки видеоселекторлар эмас, балки хусусий сектор ҳаракатлантиради”, – деди Сенат раисининг биринчи ўринбосари. 

 

Содиқ Сафоев ҳамкорликка институционал характер бериш зарурлигини маълум қилди. Унинг фикрича, бусиз ўзаро муносабатларни чуқурлаштиришнинг имкони йўқ. 

 

Камолиддин Раббимов: Интеграция — минтақанинг яшаб қолиши учун ягона имконият

 

Спикерлардан яна бири сиёсатшунос Камолиддин Раббимов ҳам Марказий Осиё давлатлари интеграциясини кучайтириш зарурлигини қайд этди. Экспертнинг фикрича, айнан интеграция — минтақанинг мустақил геосиёсий бирлик сифатида яшаб қолишининг гарови ҳисобланади. 

 

Сиёсатшунос Украина можаросига ва унинг таъсирига тўхталар экан, бу Марказий Осиё тараққиётидаги янги даврни бошлаб берганини, минтақада бошқа куч марказлари таъсиридан чиқиш учун ўзишга хос имконият пайдо бўлганини таъкидлади. 

 

Бундан ташқари, Марказий Осиё ичида ва атрофида АҚШ ва Хитой рақобати юз бериши прогноз қилинди. 

 

Тадбирда шунингдек, таниқли файласув Рустам Бурнашев ҳам чиқиш қилди. Бурнашев минтақа экспертлари ўртасида мулоқот йўлга қўйилганини, аммо эндиликда амалий натижаларга ўтиш зарурлиги ҳақида гапирди. Бунинг учун ҳамкорликнинг умумий концепциясини яратиш кераклиги таъкидланди. 

 

Форум давомида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон экспертлари хулосалари ҳам тингланди.

 

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Марказий Осиё экспертлари форумида қандай мавзулар муҳокама қилинди? | Zamon.uz