Орёл вилоятидаги нефт омборига учувчисиз қурилмадан зарба берилди
Ҳозирда тафсилотлар ўрганилмоқда.

Россиянинг Орел вилояти губернатори Андрей Клйчков нефт омборида учувчисиз самолёт ёрдамида портлаш содир бўлганини маълум қилди.
“Бугун тахминан эрталаб соат 4:00 да Сталной Кон қишлоғидаги нефт омборини учувчисиз қурилма портлатиб юборди. Қурбонлар йўқ”, — деб ёзди Клйчков ўзининг Телеграм-каналида.
Унинг қайд этишича, воқеа жойида ҳозирда барча тезкор хизматлар ишламоқда.








