Польшага Россия ракеталари қулаган бўлиши мумкин
Мамлакат хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилиш ўтказган.

15 ноябрь куни Россия Украинага навбатдаги оммавий ракета зарбаларини берди. Ракеталар узоқ ғарбий ҳудудларга ҳам учирилган.
Натижада Украина билан чегарадаги Польшанинг Люблин шаҳрига ҳам иккита ракета қулаб тушган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлган. Бу Украина можароси бошланганидан буён НАТОга аъзо давлат ҳудудига қулаган илк ракета ҳисобланади.
Оқибатда Польша ҳукуматининг мудофаа ва хавфсизли бўйича қўмитасининг фавқулодда йиғилиши ўтказилди. Айрим Ғарб нашрлари ушбу ракеталар Россияга тегишли бўлганини ёзмоқда. Шу билан бирга АҚШ мудофаа вазирлиги бу аниқ маълумот эмаслигини қайд этган. Польша расмийлари ҳам хулоса беришда шошилмасликка чақирган.
Бошқа бир маълумотларга кўра, бу Украинанинг С-300 тизимлари ракеталари бўлиши мумкин. Варшава НАТО низомининг 5 моддаси — агрессияга қарши коллектив жавоб қайтариш бўйича нормани қўллашни сўрамоқда. Вазият юзасидан Венгрия бош вазири Виктор Орбан НАТО бош котиби билан телефон орқали мулоқот қилган.
Бугунги берилган ракета зарбалари оқибатида Украинанинг энергетик инфратузилмасига катта зарар етказилган. Жами 85 та яқин ракета учирилгани айтилмоқда. Расмий Киев уларнинг 70 донаси уриб туширилганини таъкидлаган.







