Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди

2023 йилнинг биринчи чорагида икки мамлакат ўртасида қўшма бизнес форумини ўтказилади.

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди

 


Бугун, 16 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев “Кўксарой” қароргоҳида Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи мажлисида иштирок этиш учун Ўзбекистонгв келган Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

 

Делегация таркибида учрашувда АҚШнинг “General Electric”, “Procter and Gamble”, “Coca-Cola” “CNH Industrial”, «John Deere”, “Zeppelin” ва “Silverleafe” компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

 

Давлат раҳбари меҳмонларни қутлар экан, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

 

Таркибига 38 та етакчи компания кирувчи Америка-Ўзбекистон савдо палатаси икки томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётгани қайд этилди.

 

Мамлакатлар корхоналари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш ва  қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш юзасидан фикр алмашилди.

 

Энергетика, кимё тармоғи, машинасозлик, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида қайд этилди.

 

Кэролин Лэмм палата аъзоларининг Ўзбекистондаги фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани учун АҚШ ишбилармонлар ҳамжамияти номидан давлат раҳбарига ташаккур билдирди.

 

Америка ишбилармон доиралари вакиллари АҚШ бизнесининг ўзаро ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қизиқиши ортиб бораётганини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон етакчиси раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақиятларини юқори баҳолаб, мамлакат билан инвестициявий шерикликни кенгайтириш учун очилаётган имкониятлардан фаол фойдаланишга интилишини тасдиқлади.

 

Янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун 2023 йилнинг биринчи чорагида қўшма бизнес форумини ўтказишга келишиб олинди.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев АҚШнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди | Zamon.uz