Генерал хизмат кўрсатиш доирасидан ташқарида
АҚШ қўмондони Россия Бош штаб бошлиғи билан гаплаша олмади.

АҚШ Қуролли Кучлари Бош штаблари бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Марк Милли россиялик ҳамкасби, Россия Қуролли кучлари штаби бошлиғи Валерий Герасимов билан гаплашишга уринди, бироқ буни уддалай олмади.
Пентагондаги матбуот анжуманида генерал Герасимов билан Польша шарқида икки кишининг ҳаётига зомин бўлган ракета қулаши билан боғлиқ воқеани муҳокама қилмоқчи бўлганини айтган. Бироқ бу амалга ошмади.
Миллининг сўзларига кўра, у Украина ва Польшадаги ҳамкасбларини, хусусан, Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Залужний, шунингдек, бошқа Европа қуролли кучлари раҳбарларини бир неча бор гаплашиб олиш учун чақирган.
“Ходимларим мени генерал Герасимов билан боғламоқчи бўлишди, аммо бунинг уддасидан чиқмади”, — деган у.
Кузатувчиларнинг таъкидлашича, сўнгги ҳафталарда Валерий Герасимов умуман фаол эмас, бу эса унинг Украинадаги воқеалар ривожидан норозилиги билан билан боғланмоқда.







