Жаҳон

Қатар-2022 ҳақида яна фактлар

Мусобақада қатнашадиган энг паст бўйли футболчи 158 сантиметр ҳисобланади.

Қатар-2022 ҳақида яна фактлар

 

Тез орада жаҳон чемпионати бошланади. Қатардаги турнир аллақачон ўзгача тус олган. Масалан, илк бор ўйинлар Яқин Шарқда ўтказилади. Жамоалар эълон қилинганидан сўнг ЖЧ-2022га оид бошқа қизиқарли фактлар ҳам маълум бўлди. Биз асосий маълумотларни тўпладик.

 

1. Минимал иштирок: Эрон 2022 йилги жаҳон чемпионатига 26 футболчи олиб келиш ўрнига 25 ўйинчи олиб келган ягона жамоадир.

 

2. ЖЧ -2022даги энг паст бўйли футболчи Марокаш терма жамоаси ярим ҳимоячиси Илёс Шаир (158 сантиметр).

 

3. ЖЧ-2022 нинг энг узун бўйли футболчиси голландиялик дарвозабон Андрис Нопперт (203 сантиметр).

 

4. Аризалардаги 137 нафар футболчи 2022 йилги жаҳон чемпионатида ўз туғилган давлати номидан қатнашмайди. Марокашда бундай футболчиларнинг максимал сони (14 киши).

 

5. 2022 йилда биринчи марта аёллар жаҳон чемпионатида бош ҳакам сифатида ишлайди : Стефани Фраппарт (Франция), Салима Мукансанга (Руанда) ва Ёшими Ямашита (Япония).

 

6. Энг қиммат таркиб Англия термасига тегишли. Футболчиларнинг умумий нархи - 1,26 миллиард евро.

 

7. Нархлари бўйича энг камтарин терма Қатар жамоаси. Мезбонлар атиги 14,9 миллион еврога баҳоланган.

 

8. Сенегал терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатида 100% хориж чемпионатида тўп сураётган футболчилардан иборат ягона терма. 

 

9. Қатар терма жамоаси жаҳон чемпионатларида иштирок этадиган тарихдаги биринчи жамоа. 

 

10. ЖЧ-2022 учун ариза топширган энг ёш футболчи германиялик ҳужумчи Юссуф Мукоко ҳисобланади. У 17 ёшда. 

 

11. ЖЧ-2022 учун аризадаги энг кекса футболчи Мексика терма жамоасининг 40 ёшли дарвозабони Алфредо Талавера ҳисобланади.

 

12. Қатар-2022га борган футболчилар орасида Томас Мюллер жаҳон чемпионатида энг кўп голли узатмани амалга оширган (6 та голли узатма).

 

13. Лионел Месси шу йилги жаҳон чемпионатига борган футболчилар орасида мусобақа доирасида энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордчи ҳисобланади . Аргентиналик футболчи аввалги 4 та турнирда 19 та ўйинда майдонга тушган.

 

14. ЖЧ-2022нинг энг ёш жамоаси Гана терма жамоасидир. Футболчиларнинг ўртача ёши 24,7 ёш.

 

15. 2022 йилги жаҳон чемпионатида энг кекса жамоа Эрон терма жамоаси. Футболчиларнинг ўртача ёши 28,9 ёш.

 

16. Ушбу жаҳон чемпионати 32 та жамоа иштирок этадиган охирги турнир бўлади. Кейинги мусобақадан бошлаб финалда 48 та жамоа иштирок этади.

 

17. "Бавария" ЖЧ-2022га энг кўп ўйинчи юборган. Клубнинг саккизта жамоада 17 нафар футболчиси тўп суради.

 

18. ЖЧ-2022даги энг ёш мураббий Лионел Скалони бўлиб, у 44 ёшда. Аргентина терма жамоаси у бош мураббий бўлиб ишлаётган биринчи жамоадир.

 

19. ЖЧ-2022даги энг кекса мураббий голландиялик  Луи ван Гал. У  71 ёшда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қатар-2022 ҳақида яна фактлар | Zamon.uz