Жаҳон

Республикачилар ғалабасидан сўнг ҳам АҚШ Украинага ёрдам беради

Вакиллар палатаси аъзоси бу ҳақда маълум қилди.

Республикачилар ғалабасидан сўнг ҳам АҚШ Украинага ёрдам беради

 

 

Республикачилар партияси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси устидан назоратни қўлга киритгач, Украинага ёрдам кўрсатишни тўхтатмайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар қўмитасига раҳбарлик қилиши кутилаётган Майкл Маккол маълум қилди.

 

 Шу билан бирга унинг партияси Вашингтон томонидан кўрсатилаётган хорижий ёрдам устидан кўпроқ назорат ўрнатилишини, шунингдек, иттифоқчиларнинг кўпроқ иштирок этишини хоҳлайди.

 

“Америка Украинага ёрдам беришини ўринли деб ўйлайман. Биз у ерда глобал можаро юз беришидан қочишга ҳаракат қилмоқдамиз”, — деди жаноб Маккол.

 

Сиёсатчи, шунингдек, Украинага узоқ масофага учувчи артиллерия тизимлари янги қуролларни жўнатишни хоҳлашини айтди.У Хитой билан рақобатлашишни ўзининг асосий вазифаси деб ҳисоблашини билдирган.

 

Макколнинг фикрича, АҚШ ва Хитой ҳозир “буюк кучлар рақобати” ҳолатида ва Пекин АҚШ хавфсизлигига энг катта таҳдиддир.

 

АҚШдаги оралиқ сайловлардан сўнг республикачилар зарур бўлган 218 ўрин билан Вакиллар палатаси устидан назоратни қўлга киритишди. Демократлар ҳозиргача 208 ўринга эга. Шу билан бирга, Демократик партия АҚШ Конгрессининг юқори палатаси Сенат устидан назоратни аллақачон қўлга киритган.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"