«Янги Ўзбекистон» боғининг бир қисми ёпилди
Маъмурият бунинг сабабини очиқлади.

«Янги Ўзбекистон» боғидаги «Истиқлол» мажмуаси бир ойга — 15 ноябрдан 20 декабрга қадар ёпилди. Бу ҳақда боғ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, яқинлашиб келаётган Янги йил байрамига тайёргарлик ишлари сабабли «Истиқлол» мажмуаси жамоат учун вақтинча ёпилган.
«Келтирилаётган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.







