Жаҳон

АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида таҳдидлар давом этмоқда

Пхенян масаласида Камала Харис 5 давлат  билан шошилинч музокара ўтказмоқчи.

АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида таҳдидлар давом этмоқда

 

АҚШ вице-президенти Камала Харрис Япония, Жанубий Корея, Австралия, Янги Зеландия ва Канада раҳбарлари билан шошилинч музокаралар ўтказади.  Мавзу  КХДР томонидан қитъалараро баллистик ракета учирилиши ҳақида.

 

Қайд этилишича, “бешлик” етакчилари билан учрашув Бангкокда бошланган Осиё-Тинч океани саммити доирасида бўлиб ўтади.

 

Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни Шимолий Корея қитъалараро баллистик ракетани учирди. Маълумотларга кўра, бу бир нечта жанговар каллакларни олиб юра оладиган ва 15 000 километргача масофага уча оладиган йирик “Хвасон-17” ракетаси эди. Бу АҚШ материгидаги исталган нуқтани уриш учун етарли.

 

Учириш Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хи агар АҚШ Сеул билан алоқаларни мустаҳкамлашда давом этса, Пхенян “қаттиқроқ” чоралар кўриши ҳақида огоҳлантирганидан 24 соат ўтиб амалга оширилган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида таҳдидлар давом этмоқда | Zamon.uz