Жаҳон

Bloomberg: Буюк Британия дунёдаги мавқеини йўқотмоқда

Халқаро муносабатлар маркази Осиёга кўчаётгани қайд этилган.

Bloomberg: Буюк Британия дунёдаги мавқеини йўқотмоқда

 

Буюк Британия иқтисодий муаммолар туфайли глобал миқёсида ўз позицияларини бой бермоқда. Бу ҳақда таҳлилчи Алан Кроуфорднинг Bloomberg агентлигида эълон қилган мақоласида сўз боради.

 

Унинг фикрича, янги Бош вазир Риши Сунак тез орада солиқларни ошириш ва бир вақтнинг ўзида харажатларни қисқартириш муаммосига дуч келади.

 

“Шу ҳафтада бўлиб ўтган саммит (“Катта йигирматалик” саммити — таҳририят) сабоқларидан бири шундаки, янги куч марказлари шаклланганини эътироф этиш керак. Янги реалликка кўра, дунё кўп қутбли ва у Бирлашган Қироллик ўз молиявий муаммоларини ҳал қилишини ёки шаклланмаган сиёсати шаклланишини кутиб турмайди”, – деган Кроуфорд.

 

Муаллиф дунё дипломатияси эътибори Осиёга қаратилганини қайд этган.

 

Лондонда жойлашган иқтисодий ва бизнес тадқиқотлари маркази таҳлилларига кўра, Буюк Британия 1950 йиллардан буён кузатилмаган турмуш даражасининг кескин пасайиши билан тўқнашиши мумкин.

 

Аввалроқ Буюк Британияда солиқларнинг кенг миқёсда оширилиши эълон қилинганди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Bloomberg: Буюк Британия дунёдаги мавқеини йўқотмоқда | Zamon.uz