Путин ва Эрдоғон телефонлашди
Туркия раҳбари россиялик ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди.

Президент Владимир Путин Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдоғон билан телефон орқали мулоқот қилди.
Эрдоғон Путинга Қораденгиз ғалласи бўйича ташаббусни кенгайтириш бўйича конструктив ёндашуви учун миннатдорчилик билдирди, деб ёзади “Anadolu” агентлиги.
Маълумотларга кўра, етакчилар икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни ҳам муҳокама қилган.
Бундан ташқари, Анқара раҳбари Россия президентининг Туркияда газ хаби ташкил этиш таклифини юқори баҳолади ва Туркиянинг техник ҳамда ҳуқуқий ишчи гуруҳлари ушбу ташаббусни зудлик билан ўрганишга ваъда берди.
16 ноябрь куни Дмитрий Песков “керак бўлса, Путин ва Эрдоғон бир неча соат ичида ўз суҳбатларини мувофиқлаштириши”ни ва улар доимий алоқа ўрнатганини таъкидлаган эди.








