Фарғонадан Истанбулга учган самолёт Наманганга қўнди
Авиакомпания бунинг сабабини очиқлади.

Бугун, 19 ноябрь куни Фарғона халқаро аеропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли HY-278 Истанбул – Фарғона қатнови Наманган халқаро аеропортига йўналтирилди. Бу ҳақда “Uzbekistan airways” хабар қилди.
Шунингдек, HY-082 Фарғона – Тошкент қатнови ҳам кечиктирилган ҳолда амалга оширилади.
“Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз”, — дейилади хабарда.








