Ўзбекистон

Маҳбусларнинг иш стажи ҳисобланадиган бўлди

Сенат тегишли Қонунни маъқуллади.

Маҳбусларнинг иш стажи ҳисобланадиган бўлди

 

Сенатнинг 35-ялпи мажлисида айрим қонун ҳужжатларига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун муҳокама қилинди.


Мажлисда сенатор Толибжон Мадумаров нутқ сўзлаб, қонунда маҳкумларга бир қатор имкониятлар яратилаётганини айтди.

 

Қонун 5 та моддадан иборат бўлиб, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга ва Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг умумий меҳнат стажига ишланган ҳамда ижтимоий солиқ тўланган даврни қўшиб ҳисоблашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

 

Қонунда озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарган ҳар қандай иши муассаса томонидан ижтимоий солиқ тўланган тақдирда стажга қўшиб ҳисобланиши кўрсатилмоқда. Бу орқали маҳкумлар келгусида пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

Маҳкумларга нисбатан ғайриинсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ёки жазо турларини қўлланишига йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.

Маҳкумларнинг таржимон билан бир қаторда, сурдо таржимон хизматидан фойдаланишига ҳам рухсат берилмоқда.

Маҳбусларга нисбатан тинчлантириш кўйлагини қўллаш мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

Биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган маҳкумларнинг яшаш майдонини 2,5 метр квадратдан 3 метр квадратгача ошириш ҳамда умумий турур жойларни махсус мосламалар билан жиҳозланган бўлиши назарда тутилмоқда.

Маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганини баҳоловчи қатъий мезонлар белгилаш орқали уларни рағбатлантириш масалалари, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар ишдан бўш соатлар ва тунги дам олиш вақтидан ташқарида бемалол кинофильм ва телекўрсатувлар кўриши мумкинлиги аниқ белгилаб берилмоқда, — деди сенатор.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

Багажсиз учган йўловчилар: 99 та багаж Истанбулда қолиб кетди

«Centrum Air» йўловчиларининг 100 га яқин багажи Истанбулда қолдириб кетилди.

Маҳбусларнинг иш стажи ҳисобланадиган бўлди | Zamon.uz