Си Цзиньпин Байден билан учрашувни қандай баҳолади?
ХХР Раиси АҚШ вице-президенти билан мулоқотда бу ҳақда гапирди.

ХХР раиси Си Цзиньпин АҚШ Президенти Жозеф Байден билан Балидаги учрашувини конструктив деб баҳолади. Бу ҳақда у Бангкокда Қўшма Штатлар вице-президенти Камала Харрис билан учрашувда гапирган.
“Балидаги Байден билан учрашувим конструктив ва стратегик аҳамиятга эга, у Хитой-Америка муносабатларининг янги босқичида асосий ролни ўйнайди”, – деган у.
Байден ва Си Цзиньпин душанба куни G20 саммити доирасида учрашди. У уч ярим соатдан ортиқ давом этган.







