Сурхондарёда ҳайдовчи ва йўловчилар ўртасида жанжал чиқди
Ҳолатга вилоят ИИБ маълумот берди.

Бугун, 19 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Қўмқўрғон туманида ҳайдовчилар ўртасида жанжал юзага келди.Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 11:30 ларда Қумқўрғон туманининг “Беш қаҳрамон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлида юз берган. 1994 йилда туғилган фуқаро М.И. “Ласетти” русумли автомашинасида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган “Кобальт” автомашинаси йўлини тўсиб тўхтатиб, йўловчилари Х.Н. Х.Б ва ҳайдовчиси Ю.Ф.лар билан ўзаро жанжал чиқаради. Ҳудудда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари ҳамда ҳамкор ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ушбу ҳолат бартараф этилиб, фуқаролар Қумқўрғон тумани ИИБ га олиб борилади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан айбланувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “г “ банди билан жиноят иши қўзғатилди. Айбдорликда гумонланувчи шахслар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








