Чироқчида фуқаролар ўртасидаги муштлашув пичоқбозлик билан тугади
Ҳолат юзасидан ИИБ маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида фуқаролар ўртасида муштлашув бўлаётгани акс этган тасвирлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 11 ноябрь куни соат 20:30 ларда Чироқчи тумани “Янги дам” МФЙда фуқаролар Х.С. ва Ў.П.лар ўртасида ўзаро тортишув юзага келган. Уларни ажратишга борган фуқаро Б.Ж.ни фуқаро Ў.П. ўткир тиғли жисм билан ҳеч бир сабабсиз чап биқин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е”,“л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ў.П. Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва Жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг ажримига асосан айбланувчи Ў.П.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда Чироқчи туман ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








