Наманганда Лаcетти юк машинаси билан ЙТҲга учради
Ҳолат бўйича ЙҲХБ маълумот берди.

Кеча, 19 ноябрь куни Наманган вилоятининг Чуст туманида иккита автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳолат бўйича вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Тўқнашув соат 21:50 ларда 4Р-122 Фарғона ҳалқа йўлининг 52 километрида юз берган. Чустнон-Дўстларобод МФЙ ҳудудида Лаcетти русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган МАН русумли транспорт воситасига урилган.
ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олган Лаcетти ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.








