“Қамчиқ”да автомобиллар ҳаракати чекланди
Расмийлар бунинг сабабини очиқлади.

“Қамчиқ” довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 251-километрида тепаликлардан тош кўчириш ишлари олиб борилади.
Шу сабабли бугун, бугун, 20 ноябрь куни соат 09:30 дан бошлаб транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча (кўп бўлмаган муддатга — кўчириш ва тозалаш ишлари якунлангунга қадар) чекланади.








